Туркиядаги Диярбакир қалъаси икки қисмдан, ички қалъа ва ташқи қалъадан иборат. Диярбакир қалъасининг тўртта асосий дарвозаси бўлиб, шимолда Дағ Капи (Ҳарпут дарвозаси), ғарбда Урфа (Юнон дарвозаси), жанубда Мардин дарвозаси, шарқда эса Янги дарвоза ҳисобланади.
Тахминан, тўққиз минг йиллик тарихга эга эканлиги таҳмин қилинган Диярбакир шаҳар деворлари 2015 йилда ЮНEСКО томонидан Бутунжаҳон мероси объекти сифатида рўйхатга олинган.
Шаҳар деворларининг параметри, тахминан, 5200 метрни ташкил қилади. Ич қалъа билан бирга истеҳком деворларининг умумий узунлиги, тахминан, 5800 метрни ташкил қилади. Тақрибан, 645 метр шаҳар деворлари турли сабабларга кўра бузиб ташланган. Диярбакирдаги қалъалар айлана, тўртбурчак ёки кўпбурчак шаклида иншо этилган. Қалъада 82 та минора мавжуд. Рельефга мос равишда қурилган деворларнинг баландлиги 10-12 метрни, эни эса 3-5 метрни ташкил қилади.
Диярбакир қалъаси бутун шаҳарни ўраб турган девор шаклида қурилган. Қалъа билан биргаликда мудофаа мақсадида қурилган деворлар эрамиздан аввалги 4-мингйилликда атрофида минтақанинг маҳаллий халқи Ҳурилар томонидан қурилгани тахмин қилинади. Қалъа, кейинчалик Византия императори Константин томонидан таъмирланган.

Ҳар шаҳардаги бинонинг ўз тарихи бўлгани каби бу минораларнинг ҳам ўз афсоналари бор. Унга кўра, уста ва унинг шогирди ким энг чиройли иморат қуришга гаров ўйнашади. Деворларнинг жанубий томонида “Етти ака-укаʼʼ қалъасини қурган уста ва унинг яқинидаги қалъани қурган шогирд омма олдида: "Ғолиб менми ёки сизми?" - деб сўрайди. Бироқ, уста шогирд санъатининг устунлигини тан олади ва ўзини девордан ташлайди. Устанинг ўлимига чидай олмаган шогирди ҳам унинг орқасидан сакрайди. Рақобат ва дўстлик билан йўғрилган уста ва шогирднинг ҳикояси содир бўлган жой Бен-у Сен номи билан машҳур бўлиб, у "Мен ва Сен" деган маънони англатади.
Диярбакирга келганда шаҳар деворларини албатта кўриш керак. Сиз шахсий автомобилингиз ёки жамоат транспорти ёрдамида Диярбакир шаҳар деворларига осонгина боришингиз мумкин. Шунингдек, қалъада жойлашган кафеларда дам олиб, чой ва қаҳвани ҳўплаб завқланишингиз мумкин.
Тахминан, тўққиз минг йиллик тарихга эга эканлиги таҳмин қилинган Диярбакир шаҳар деворлари 2015 йилда ЮНEСКО томонидан Бутунжаҳон мероси объекти сифатида рўйхатга олинган.






