АсосийSiyosat

2022-2024 йиллар учун “Бизнес аёллар” дастури қабул қилинади

'2022-2024 йиллар учун “Бизнес аёллар” дастури қабул қилинади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган 400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти аёлларни касбга ўқитиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича яхши тажриба яратгани таъкидланди.

Шу боис, қишлоқ жойларида бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат ташкилотларга 2 миллиард сўмгача грантлар ажратилади.

Ўзи ёки қарамоғида ногиронлиги бор яқини бўлган хотин-қизларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш борасида, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилаётган грантлар миқдори 5 бараварга оширилиб, 200 миллион сўмгача етказилади (амалда 40 миллион сўм).

"Аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш учун, қўшимча шарт-шароитлар яратамиз", деди Президент.

Бунинг учун, энг аввало, тадбиркор аёллар улушини ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга етказиш бўйича 2022-2024 йиллар учун “Бизнес аёллар” дастури қабул қилинади.

Ушбу дастур ижросига жами 8 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

    Бошқа янгиликлар