АсосийSiyosat

Йиғилишдаги ташаббуслар ва вазифалар ижросини ташкил этишга 15 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади — Президент

'Йиғилишдаги ташаббуслар ва вазифалар ижросини ташкил этишга 15 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади — Президент'ning rasmi

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш давомида илгари сурилган ташаббуслар ва вазифалар ижросини ташкил этишга 15 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши маълум қилинди.

Бу маблағлардан самарали фойдаланиш, берилган топшириқлар ижросини бажариш мақсадида аёллар масалалари бўйича Олий Мажлис, Ҳукумат таркибидаги барча комиссиялар бирлаштирилиб, Сенат Раиси бошчилигида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилади. Янги қўмита раиси комиссия раисига ўринбосар бўлади.  

Худди шундай, комиссиялар маҳаллий кенгашларда ҳам ташкил этилади.

Шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча меҳнат жамоаларида Аёллар кенгашлари тузилади.  

Ушбу Кенгашлар аёлларнинг муаммолари, уларнинг дарду-ташвишини эшитиб, уларни ҳал қилиш бўйича корхона раҳбари, Республика ва маҳаллий комиссиялар олдига аниқ масалаларни қўяди.

    Бошқа янгиликлар