АсосийSiyosat

Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади — Президент

'Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади — Президент'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари йиғилишни якунлар экан, шундай деди:

“Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.  

Биз мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча опа-сингилларимиз, қизларимиз, мўътабар оналаримизга муносиб шароит яратиб бериш учун бундан буён ҳам барча имкониятларни ишга соламиз.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: хотин-қизлар ва оила масаласи – бу кундалик ишлар орасида шунчаки номига шуғулланадиган масала эмас.  

Бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган вазифа, керак бўлса, масалаларнинг масаласидир.

Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли бўлган меҳрибон ва мўътабар аёлларга битта яхшилик қилсак, ишонинглар, бу ўзимизга ўнта яхшилик бўлиб қайтади.  

Азиз опа-сингилларимиз, оналаримиз бу яхшиликнинг албатта қадрига етади, ҳаётдан рози бўлиб, шукроналик билан яшайди”

    Бошқа янгиликлар