Ҳиндистоннинг энг йирик банки - State Bank of India (SBI) Ғарб мамлакатлари сакциялари остида қолган Россия компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, банк ўз транзакцияларини амалга оширмоқчи эмас. Агар томонлардан бири сакцияларга дуч келган бўлса, Россия компанияси ёки банки бўлса, қайси валютада бўлишидан қатъий назар, пул ўтказиш тақиқланади.
Шу билан бирга, Ҳиндистон расмийлари ҳали Россияга қарши ўз санкцияларини қўлламаган томонларни мулоқотга чақирган.






