АсосийSport

Бугун Дохада спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги старт олади

'Бугун Дохада спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги старт олади'ning rasmi

Қатар пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олади. 5 мартга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқджа. 

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг маълум қилишича, турнирда 6 нафар ҳамюртимиз қатнашади. Улар орасида афсонавий Оксана Чусовитина, Расулжон Абдураҳимов каби тажрибали гимнастикачиларимизни ҳам учратиш мумкин. Жамоамизнинг турнирда рўйхатдан ўтган таркиби:

Эркаклар:

Расулжон Абдураҳимов

Абдулла Эргашев

Ўткирбек Жўраев

Абдулла Азимов

Аёллар:

Оксана Чусовитина

Гулназ Жумабекова

    Бошқа янгиликлар