АсосийЖАМИЯТ

Февралнинг сўнгги ҳафтасида Тошкент ҳудудида гул чанги миқдори мониторинг қилинди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергия маркази мониторинг н...

'Февралнинг сўнгги ҳафтасида Тошкент ҳудудида гул чанги миқдори мониторинг қилинди'ning rasmi

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергия маркази мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасида Тошкент шаҳрида февраль ойининг сўнгги ҳафтасида ҳавода дарахт ва ўсимликлар гул чанги миқдори бироз ошган. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси хабар бермоқда.

  

Мониторинг натижаларига кўра:

22 февраль куни ўтказилган таҳлил натижаларига кўра 1м3 ҳавода сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 17 та ҳамда корилуснинг 3 та гул чанги аниқланган.

Чоршанба куни, 23 февралда эса гулчанг миқдори бироз ошган. Яъни 1м3 ҳавода сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 24 та ҳамда 8 та корилуснинг гул чанг миқдори қайд этилган.

24 февраль куни сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 86 та, корилуснинг эса 9 та гул чанги аниқланган.

25 февраль куни ҳаво ҳарорати юқори бўлган, ёғингарчилик кузатилмаган. Шуни ҳисобига 1м3 ҳавода сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 93 та ҳамда корилуснинг 3 та гул чанги аниқланган.

26 февраль куни ҳаво ҳарорати бироз пасайган, ёғингарчилик кузатилмаган. Шу куни Тошкентда гулчанг миқдори кескин каманган. Яъни сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 19 та ҳамда корилуснинг 1 та гул чанги аниқланган.

27 февраль куни ҳаво булутли бўлган. 1м3 ҳавода сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 10 та, корилуснинг 2 та гул чанги аниқланган.

    Бошқа янгиликлар