АсосийSiyosat

Абдулазиз Камилов БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси раҳбари билан учрашди

'Абдулазиз Камилов БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси раҳбари билан учрашди'ning rasmi

2022 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов жорий йилнинг 3-4 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференсияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган БМТ Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берган. 

Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 4 та резолюцияси қабул қилинди. Ўтган йили Ўзбекистон илк бор Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга аъзо бўлди, унда мамлакатимиз вакили 2022 йилга раис ўринбосари этиб тайинланди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганининг 30 йиллиги (1992-йил 2-март) муносабати билан ўзаро табриклар алмашдилар.

    Бошқа янгиликлар