АсосийJamiyat

Эндиликда ҳар бир олий таълим муассасасида кузатув кенгаши ташкил этилади

'Эндиликда ҳар бир олий таълим муассасасида кузатув кенгаши ташкил этилади'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим муассасасининг кузатув (васийлик) кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра:

- Кенгаш олий таълим муассасасини самарали бошқаришда стратегик орган ҳисобланади;

- Кенгаш таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда ихтисосликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрларини ҳам белгилайди;

- Кенгаш таркибига Олий Мажлис палаталари аъзолари, халқ, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик, идоралар, ННТ, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, ҳомийлар, шунингдек, ОТМ фаолиятини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар кириши мумкин.

Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.

    Бошқа янгиликлар