АсосийJamiyat

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари хориждаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди - Мудофаа вазирлиги

'Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари хориждаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди - Мудофаа вазирлиги'ning rasmi

Сўнгги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини хорижий давлатлар армиясига ёллаш ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълумот берди.

Шу муносабат билан маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш бўйича жиноий жавобгарлик  (1541) моддаси мавжуд.

Юқоридаги маълумотларга асосланиб қайд этиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

 

    Бошқа янгиликлар