АсосийSiyosat

Ўзбекистон Элчихонаси Киевдан кўчириладими?

'Ўзбекистон Элчихонаси Киевдан кўчириладими?'ning rasmi

Киевда элчихоналари бўлган кўплаб давлатлар ўз идораларини Лвов шаҳрига кўчирдилар. Ўзбекистон ҳам шундай йўл тутишни режалаштирганми?

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Кабулжанов жавоб берди:

— Айни пайтда бизнинг асосий устувор вазифамиз Украинадаги мавжуд оғир вазиятни инобатга олган ҳолда барча Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилишни таъминлашдир. Элчихонанинг бошқа ҳудудга кўчирилиши бу жараёнлар самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради. Шу нуқтаи назардан ҳозирда Элчихонамизни Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти.

    Бошқа янгиликлар