АсосийSport

Ёдгор Саъдиев ва бир қанча спорт фидойиларига "Ўзбекистон спорт фахрийси" кўкрак нишони топширилди

'Ёдгор Саъдиев ва бир қанча спорт фидойиларига "Ўзбекистон спорт фахрийси" кўкрак нишони топширилди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши томонидан узоқ йиллар мамлакат спортини ривожлантириш йўлида хизмат қилганларга, бир гуруҳ спорт фидойиларига "Ўзбекистон спорт фахрийси" кўкрак нишони топширилди. Ушбу тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва нишон эгалари бўлган фахрийлар иштирок этишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тадбирни Ойбек Касимов очиб бериб, иштирокчиларга ўзининг илиқ тилакларини билдирган.

"Бир неча йил аввал сизлар мамлакатимизда бошлаб берган Олимпия ҳаракатини бугун биз давом эттирмоқдамиз. Сизларнинг юртимиз спорти ривожига қўшган ҳиссангиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оз. Баҳодир ака бошчилигидаги фахрийлар кенгаши жамоаси сўнгги даврда анча фаол ишламоқда. Биз улар билан ёнма-ён туриб, барча ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз", – деди Ойбек Касимов.

Сўнг Баҳодир Махситов бугун кўкрак нишони билан тақдирланган фахрийлар фаолияти ҳақида қисқа гапириб ўтди. Шундан кейин турли даврларда ўзбек спорти ривожи йўлида хизмат қилган Саидмухтор Саидқосимов, Ёдгор Саъдиев, Тўлаган Исоқов, Шуҳрат Деҳқонов каби фидойиларга кўкрак нишонлари топширилган.

    Бошқа янгиликлар