Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга келди.
Исломобод шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Покистон Бош вазири Имрон Хон кутиб олди.
Олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари ташрифнинг иккинчи куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий, етакчи компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашади.







