Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжонов маълум қилди:
28-феврал куни ҳомиладор аёлга тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келиб қолди. У зудлик билан тез ёрдам машинасида шаҳар шифохонасига етказилиб, сифатли тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг ҳамюртимиз автомашинада аеропортга – тўғридан-тўғри самолёт бортига етказилди ва эсон-омон Тошкентга учиб келди.
Шу билан бирга вазирлик вакили қуйидаги саволга жавоб берди:
Ҳомиладор аёллар Полша ҳудудига ўтганда туғруқ бошланса, нима қилиш керак?
Полшадаги Элчихона ходимлари фуқароларимиз билан боғлиқ масалалар билан шуғулланмоқда, уларни аеропортда йиғиш ва самолётга чиқишини назорат қилмоқда.
Элчихона сўровига кўра юртдошларимизга зарурат туғилганда ёрдам кўрсатиш учун аеропорт яқинида доимий равишда 3 та тез тиббий ёрдам машинаси навбатчиликни амалга оширмоқда. Аеропорт раҳбарияти томонидан болали оналарнинг дам олиши учун махсус қулайликлар ажратилган.






