"Манчестер Юнайтед" Карло Анчелоттини бош мураббийликка таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Қайд этилишича, "қизил иблислар" раҳбарияти бош мураббий лавозимига тажрибали мутахассисни таклиф қилмоқчи. Анчелотти эса бунга муносиб вариант сифатида қаралмоқда.
Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" Маурисио Почеттино билан келиша олмаса, Карло Анчелотти вариантига тўхталмоқчи.
Италиялик мутахассис айни вақтда "Реал" клубини бошқармоқда ва жамоа билан Ла Лига чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлиб турибди.






