АсосийJamiyat

Украинадан Молдова орқали ҳам Ўзбекистонга қайтиш мумкинми?

'Украинадан Молдова орқали ҳам Ўзбекистонга қайтиш мумкинми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, фуқаролар Украинадан Молдова орқали ҳам Ватанга қайтса бўладими, мазмунида саволлар бермоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов бу бўйича жавоб берди.

“Украинанинг Молдова Республикаси билан чегарадош жойларида яшовчи 200 га яқин фуқароларимиз бошпана излаб Молдова ҳудудига ўтган. Молдова томони инсонпарварлик нуқтайи назаридан, фуқаролигидан қатъи назар, ўз ҳудудига кираётган барча шахсларни ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш ва бошқа зарур масалаларда кўмак бермоқда.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси томонидан Молдовада бўлиб турган ватандошлар масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилиш мақсадида кўнгиллилар гуруҳи шакллантирилди. Молдовада бўлиб турган ўзбекистонликларнинг кейинчалик ўз Ватанига эвакуация қилинишини ташкил этиш учун уларнинг рўйхати ва маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Ҳозирги пайтда Полша орқали эвакуация қилишнинг асосий устувор эканлигини инобатга олган ҳолда, фуқароларимизни Молдовадан қайтариш масаласи кейинроқ ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, мазкур мамлакат ҳаво ҳудуди авиақатновлар учун ёпиқлигича қолмоқда”, - дейди Кабулжанов.

    Бошқа янгиликлар