Cоcа-Cола Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Қўқон-1912" учрашувининг 86-дақиқасидаги вазият ЎФА Ҳакамлар бўлими мутахассислари ва бошқа экспертлар томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
"ВАР ёрдамида Қўқон-1912 дарвозаси томон пеналти белгиланган мазкур вазиятда ҳимоячи ташаббуси билан яққол контакт бор деб топилди. Қўқон-1912 ҳимоячиси ўз йўналишини ўзгартиргани сабаб унинг чап тиззаси ҳужумчининг ўнг оёғига теккан. Ўйин қоидаларига мувофиқ бундай вазият қоидабузарлик ҳисобланади ва пеналти тўғри белгиланди деган хулоса чиқарилди", - дейилади хабарда.






