6 ёшли болаларга мўлжалланган, табиий фанларга ихтисослаштирилган мазкур технопаркни ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" имзоланди.
Кеча мактабгача таълим вазирлиги вакиллари ва Менделеев номидаги Россия давлат кимё-технологиялар университетининг проректори И. Ерёмин бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.


Қайд этилишича, болалар технопарки болаларнинг эрта ёшдан табиий фанлар, шунингдек, физика, кимё, биология ва экология соҳалари бўйича бошланғич билимларини эгаллаш имкониятига эга бўлган таълим лойиҳасига айланиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
"Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми ва Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун табиий фанларга ихтисослаштирилган "Болалар технопарки"ни ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" имзоланди",-дейилади хабарда.






