АсосийDunyo

"Дунё Украинага ёрдам беришга кечикди" — Зеленский

'"Дунё Украинага ёрдам беришга кечикди" — Зеленский'ning rasmi

Украина раҳбари жаҳон ҳамжамиятини қатъиятсизликда айблади. Бу ҳақда Zamon.uz' ёзмоқда.

Қайд этилиишча, президент Володимир Зеленский кеча хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди. 

Зеленский америкалик мухбирнинг Россия босқинчилиги фонида АҚШ президенти Украинага ёрдам беришда кечикдими, деган саволига жавоб берар экан, бутун дунё Украинага ёрдам беришга кеч қолганини таъкидлади.

"Гап нафақат президент Байденда, балки бутун дунёнинг қатъиятсизлигида. Украина учун бутун дунё кечикди. Дунёнинг барча майдонларида нима бўлаётганини кўриб турибсиз. Одамлар чиқиб, Украинани қўллаб-қувватламоқда",  — дейди Зеленский.

Шу билан бирга Зеленский АҚШ президенти Байден билан сўнгги суҳбатни ижобий баҳолаган.

    Бошқа янгиликлар