АсосийЖАМИЯТ

Шошилинч хабар: 5-9 март кунлари Ўзбекистон кучли ёмғирлар остида қолади

"Ўзгидромет" марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 5-9 март кунлари кутилаётган кучли...

'Шошилинч хабар: 5-9 март кунлари Ўзбекистон кучли ёмғирлар остида қолади'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 5-9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида  сел келиш хавфи мавжуд.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида.

 

  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон туманларида.

 

  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон туманларида.

 

  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида.

 

  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида.

 

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бустонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент, Бекобод туманларида.

 

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида.

 

  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида.

 

  • Андижон вилояти: Андижон, Жалал қудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар