АсосийJamiyat

Ўтган икки ойда қарийб 14 млрдлик газ ўмарилгани аниқланди

'Ўтган икки ойда қарийб 14 млрдлик газ ўмарилгани аниқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистондаги газ таъминоти корхоналари манфаатларига 13 миллиард 770 миллион сўмни сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, январ-февраль ойлари давомида республика бўйича 546 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 15 миллион 532 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бунинг оқибатида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 13 миллиард 770 миллион сўмни сўм зарар етказилган.

Ушбу миқдардаги табиий газ 1 миллион хонадонинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг кўпи Хоразм, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида аниқланган.

“Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар