Эроннинг Теҳрон шаҳрида таэквондо бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Дастлабки кунда қизлар ғолиб ва совриндорларни аниқлаб олишди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта медални қўлга киритишди.
Хусусан, Феруза Садикова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Светлана Осипова бронза медалига эга чиқишди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ушбу мусобақада тўртинчи ўринни эгаллади.
Эртага, 5 март куни эркаклар ўртасидаги баҳслар ўтказилади.






