УЕФА президенти Александр Чеферин Суперлиганинг қайтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
“Такрорлайман, Суперлига ҳақидаги гап — футбол ҳақидаги гап эмас. Бу мавзу жонимга тегди. Биз бирлашган ҳолда ҳаракат қилганимиз сари, улар ўз лойиҳалари билан йўлимизни тўсишга уринмоқда. Тўғриси, бу ўта кетган бемаънилик.
Яна такрорлайман, футболга алоқаси бўлмаган лойиҳани муҳокама қилишни истамайман. Агар ўша клублар ўз турнирларида иштирок этишлари мумкин. Лекин бизнинг мусобақаларимизда қатнаша олишмайди”, - дейди Чеферин УЕФА расмий сайтига берган хабарида.






