АсосийJamiyat

Кеча Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш кўрсаткичи 70 тага етди

'Кеча Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш кўрсаткичи 70 тага етди'ning rasmi

Кеча, 4 март куни Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида 70 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

2022 йил 4 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236840 (+69) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 3 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 15 нафари Тошкент вилоятида,
  • 28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  1. Андижон вилоятида 7 нафар,
  2. Бухоро вилоятида 3 нафар,
  3. Жиззах вилоятида 7 нафар,
  4. Наманган вилоятида 6 нафар,
  5. Самарқанд вилоятида 11 нафар,  
  6. Сурхондарё вилоятида 12 нафар,  
  7. Фарғона вилоятида 4 нафар,
  8. Хоразм вилоятида 3 нафар,
  9. Тошкент вилоятида 22 нафар,
  10. Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 233933 (+156) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 7 нафар кишида пневмония аниқланди.

 

    Бошқа янгиликлар