Хосеп Гвардиола Украинадаги воқеалар ҳақида гапирди.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола айни дамда Украинада бўлаётган воқеалар ҳақида фикр билдирди.
“Сиёсатчилар буларнинг олдини олишлари мумкин эди. Бироқ, уруш охир-оқибат содир бўлди. Улар энди бутунлай муваффақиятсизликка учради. Менимча бу муаммони ҳал қила олишмайди. Бегуноҳ одамлар азоб чекмоқда. НАТО ва Европа давлатлари муваффақиятсизликка учради”, — дея “Marca” нашри Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Украинада ҳарбий махсус операция бошланганини эълон қилган эди. Шу куни Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди.






