4 март куни соат 19:10 ларда Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасидан ўтувчи йўлнинг Бухоро Ҳудудгаз биноси рўпарасида ҳаракатланиб келаётган “Ласетти”автомашинаси ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартириб орқадан еелаётган “Спарк” автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва ҳаракат оқимига қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб йўл четида тўхтаб турган 4 та автомашиналарга шикаст етказган. Бу ҳақда Бухоро ИИБ хабар бермоқда.


ЙТҲ натижасида бирор бир фуқаро тан жароҳати олмаган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






