АсосийJamiyat

Ўзбекистонга январь ойида неча минг тонна буғдой уни импорт қилинган?

'Ўзбекистонга январь ойида неча минг тонна буғдой уни импорт қилинган?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга қиймати 8,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага ошган.

 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни импорт қилинган давлатлар:

  •  Қозоғистон – 26,6 минг тонна
  •  Россия – 152 тонна
  •  АҚШ – 50 тонна
  •  Италия – 4,2 тонна

    Бошқа янгиликлар