АсосийSport

Таэквондо. Салаев ва Рашитов Осиё чемпионатининг олтин медални қўлга киритишди

'Таэквондо. Салаев ва Рашитов Осиё чемпионатининг олтин медални қўлга киритишди'ning rasmi

Эрон пойтахти Теҳронда таэквондо бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди

Бугунги баҳсларда ҳамюртимиз Шуҳрат Салаев  финалда қозоғистонлик таэквондочини 25-11 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Улуғбек Рашитов эса финалда эронлик Муҳаммад Ҳусайн Зоҳидни таслим қилди (25:8) ва чемпион бўлди.

Бунгача Жасур Жайсунов ва Никита Рафалович бронза медалига эга чиқишганди.

    Бошқа янгиликлар