"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматига кўра, "ALIXAN TRANS SERVIS” МЧЖга бириктирилган 129-сонли "Юнусобод мавзеси 17-даҳаси – Авиасозлар" автобус йўналишида хизмат кўрсатиш ҳуқуқи бекор қилинган.
Шу муносабат билан, мазкур йўналишда вақтинчалик (тендергача) хизмат кўрсатиш ҳуқуқи "Тошшаҳартрансхизмат" АЖга бириктирилган.
Маълум қилинишича, мазкур йўналишда 2022 йил 7 март кунидан бошлаб, "Mercedes Benz Low Floor" русумли автобуслар 6 та жадвал асосида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг "2-Автобус саройи" филиали томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатади.