Россиянинг iFly авиакомпанияси 5 мартдан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар бермоқда.
Авиакомпания бажарилиши кутилаётган ва барча режалаштирилган йўналишларда ўз парвозларини номаълум муддатга тўхтатганлиги ҳақида расмий маълумотни Ўзбекистон авиация маъмуриятига тақдим этган.
Бекор бўлган авиақатновлар йўловчилари авиачипта пулларини қайтариш ёки чипталарини бошқа муддатга қайта бронлаш масалалари юзасидан ушбу чипталарни харид қилган авиакассаларга мурожаат этишлари тавсия этилади.
Шу ўринда йўловчилар ва авиакассалар мутасаддиларидан авиачипталарни сотиб олиш ёки сотишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги веб-сайтининг бош саҳифасидаги “Ахборот жадвали” (https://uzcaa.uz/uz/table) бўлимида режалаштирилган чартер парвозларининг ҳолати билан танишиб чиқишни тавсия этилмоқда..






