АсосийSport

Ўзбекистон таэквондачилари Осиё чемпионатини 4 та медал билан якунлашди

'Ўзбекистон таэквондачилари Осиё чемпионатини 4 та медал билан якунлашди'ning rasmi

Эронда таэквондо бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз вакиллари 4 та медал қўлга киритишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

"Токио-2020" Олимпиадаси чемпиони Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси ҚК хизматчиси Улуғбек Рашитов ўз вазн тоифасида яна бир бор тенгсиз эканлигини исботлаб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Шунингдек, барча рақибларини мағлуб этган Шуҳрат Салаев ҳам жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилган бўлса, Мудофаа вазирлигининг яна икки вакили Никита Рафалович ҳамда Жасур Жайсунов бронза медалларини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар ўртасида кечган баҳсларда Феруза Содиқова (ЎР МВ СМ) олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Светлана Осипова (ЎР МВ СМ) бронза медалига эга чиқишган эди.

Шу тариқа, таэквондочиларимиз мазкур мусобақани 3 та олтин ва 4 та бронза, жами 7 та медал билан якунлашди.

 

    Бошқа янгиликлар