АсосийЖАМИЯТ

Президент бир гуруҳ хотин-қизларга унвон, орден ва медалларни тантанали равишда топширди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 мартдаги фармонига мувофиқ бир гуруҳ хотин...

'Президент бир гуруҳ хотин-қизларга унвон, орден ва медалларни тантанали равишда топширди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 мартдаги фармонига мувофиқ бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан, Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан мукофотланган эди.

Байрам тадбирида ана шу юксак мукофотлар Президент томонидан тантанали равишда топширилди.

– Барчангизни яна бир бор бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат байрами билан самимий табриклайман. Сизларга дунёдаги энг бебаҳо бойлик – оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар ва набиралар камолини кўриб юриш қувончи ҳамиша ёр бўлишини тилайман. Қалбингиз доим бугунги баҳордек яшнаб турсин, - деди Президент.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар ходимлари файзли дастурхон атрофида байрамни нишонлади. Тадбирда чет эллик дипломат аёллар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ҳам иштирок этди.

Байрам тантанали концерт дастури билан давом этди.

    Бошқа янгиликлар