Тошкент вилояти Паркент тумани Заркент тоғли қишлоқида қор ёғмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали муаллифи Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Маълум қилишича, Заркент тоғли қишлоқлардан бири бўлиб, денгиз сатҳидан 1200 метр юқорида жойлашган. Сўқоқ қишлоғига яқин қишлоқ.
Ўзгидрометнинг ''Сўқоқ'' автоматик метеорологик станцияси соат 21:20 ҳолатига +0,1 даража ҳароратни бермоқда. Табиийки, бу ҳароратда қор ёғади.
Бу ҳозирча айни баҳор ойида энг паст баландликда қор ёғиш ҳодисасидир.






