АсосийSport

Сувга сакраш. Ўзбекистонлик спортчилар Евроосиё кубогида совриндор бўлишди

'Сувга сакраш. Ўзбекистонлик спортчилар Евроосиё кубогида совриндор бўлишди'ning rasmi

Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биринчи бор ташкил этилган Евросиё кубоги баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди

Ўзбекистон сузиш федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, 4-6 март кунлари Россиянинг Саранск шаҳрида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини тўрт нафар ҳамюртимиз: Ботир Ҳасанов, Марсел Зайнетдинов, Ҳожиакбар Фузайлов ва Егор Мишенев ҳимоя қилишди.

Уч кун давомида ўтказилган мусобақада Ботир Ҳасанов ва Марсел Зайнетдинов дуети 10 метр баландликдаги трамплиндан сакрашда кумуш медал совриндори бўлишди.

Терма жамоамизнинг етакчи спортчиларидан бири Марсел Зайнетдинов ўн метр баландликдаги трамплиндан сакраш бўйича яккалик баҳсларида ҳам иштирок этиб, бронза медали соҳибига айланди.

Уч метр баландликдаги трамплиндан синхрон сакраш бўйича ўтказилган мусобақада Ҳожиакбар Фузайлов ҳамда Егор Мишенов жуфтлиги якунда учинчи ўринни банд этди.

    Бошқа янгиликлар