Сербияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистон фуқаролари таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эълон бермоқда.
Иш ҳақи - соатига 3 евродан тўланади.
Фуқароларнинг турар жойлари ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- 18 - 45 ёшгача бўлиши;
- мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
- рус ёки инглиз тилида мулоқот қила олиши;
- судланмаган бўлиши.
Мурожаат учун (71) 202-33-55 телефон рақами ёки 1282 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.






