Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари тайинланди.
Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.
Абдулла Турсунов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Мухтар Мухитдинов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди.






