Бугун 8-матр - Халқаро хотин-қизлар куни. Darakchi.uz байрам муносабати билан аёлларга: "Байрамда сиз учун энг зўр совға...", эркакларга: "Сиз учун яқин бўлган аёлга нима совға қилмоқчисиз?" саволи билан юзланди.
Жавоблар турлича. Баъзи аёллар "Шунчаки ширин сўзни ўзи етарли" деса, баъзилар "Гул", яна кимдирлар эса "Эътиборни ўзи кифоя" деб жавоб беришди.
Аёлларнинг ўзлари нима совға олишни исташларини била олишадими? Шунинг учун эркаклар учун аёлларга совға танлаш жуда қийинми?
Энг асосийси, ҳар бир аёл совғаларни яхши кўради. Шунинг учун уни олишнинг ўзи аёлга катта завқ бағишлайди. Ушбу суҳбатлар сизни совға танлаш ҳақидаги ташвишлардан қутқариши мумкин.
Унутманг, нима берсангиз ҳам, аёл бундай эътибор белгисидан жуда хурсанд бўлади.