АсосийЖАМИЯТ

ДХА: Самарқандда давлат хизматчиларинг қарийб 40 фоизи аёллар

 ДХА  вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Мансур Ҳасановнинг хабар беришич...

'ДХА: Самарқандда давлат хизматчиларинг қарийб 40 фоизи аёллар'ning rasmi

 

ДХА  вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Мансур Ҳасановнинг хабар беришича,  бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги тизимида жами 1 564 нафар хотин-қизлар меҳнат қилади.  Уларнинг 220 нафари раҳбар аёллар ҳисобланишади. Таъкидлаш керакки, уларнинг аксар қисмини самарқандлик хотин-қизлар ташкил қилади. 

Хусусан, айни пайтда вилоятдаги давлат хизматлари марказлари ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида фаолият юритаётган ходимларнинг қарийб 40 фоизи дилбар аёлларимиздир. Уларнинг 20 нафардан ортиғи эса раҳбар хотин-қизлар.

Вилоятда аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатиш, халқимизнинг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни қийнаётган муаммоларни вақтида ҳал қилишда уларнинг алоҳида ўрни мавжуд.

Хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда  уларнинг ўрнини оширишга қаратилган эътибор сабаб вилоятда  давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида хотин-қизлар сони ошиб бормоқда. Ва бу хизмат сифатини янада ошишига ижобий хизмат қилмоқда, десак муболаға бўлмайди.

    Бошқа янгиликлар