Кеча, 7 март куни Авазжон Қудратиллаевич Каримов Cпортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Қарорга кўра, Cпортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси мақоми меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарига тенглаштирилган.






