Украина Президенти Владимир Зеленский Россия томонини яна мулоқотга чақириб, Донбасс республикалари ва Киев назорати остида бўлмаган бошқа ҳудудлар масаласида муросага боришга тайёрлигини маълум қилди.
"Мен хавфсизлик кафолатлари ҳақида гапиряпман. Ўйлайманки, биз Россиядан бошқа ҳеч ким томонидан тан олинмаган вақтинчалик босиб олинган ҳудудлар ва тан олинмаган республикалар бўйича музокаралар олиб боришимиз ҳамда муросага келишимиз мумкин", деди Зеленский Американинг ABC News телеканалига берган интервюсида.
“НАТОга келсак, мен анча вақт олдин НАТО Украинани қабул қилишга тайёр эмаслигини англаганимдан кейин бу масалага қизиқишимни йўқотдим. Альянс Россия билан қарама-қаршилик ва можаролардан қўрқади”, деган у.






