Англия Премьер-лигаси расмий сайти чемпионат учрашувлари Россия ҳудудида тўхтатилганини расман эълон қилди.
Қайд этилишича, Премьер-лига ва қолган барча клублар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари сабабли АПЛ ўйинларини ушбу мамлакат ҳудудида тўхтатилишини маъқуллашган.
Шу тариқа, АПЛ ўйинлдарини Россия ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлган Оkko билан ҳамкорликни тўхтатди.
Англия кубоги беллашувлари ҳам намойиш этилмаслиги маълум қилинди.
Аввалроқ, АПЛ Россиядаги трансляция орқали йилига 6 миллион фунт даромад қилиши айтилганди.






