Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчилари мавсум якунида Англия премер-лигасининг кучли тўртта жамоасига кирса, катта бонусларга эга бўлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Қайд этилишича, "тўпчилар" раҳбарияти клуб ЕЧЛга йўл олган тақдирда, жамоадаги барча 650 минг евро қўшимча бонус олишини эълон қилган.
Қолаверса, Чемпионлар лигасида қатнашиш кафолати бўлган АПЛ турнир жадвалида кучли 4-ўринга чиқса, келаси мавсумдан бошлаб асосий таркиб футболчиларининг маошлари оширилиши ваъда қилинган.
Маълумот учун, "Арсенал" АПЛнинг 25 турдан (захирада учта ўйини бор) сўнг турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 48 очко бор.






