АсосийSport

"Fajr Open": Жаҳонгир Худойбердиев Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйди

'"Fajr Open": Жаҳонгир Худойбердиев Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйди'ning rasmi

Эронда ўтказилаётган "Fajr Open" халқаро мусобақасида ўзбек таэквондочилари навбатдаги медални қўлга киритишди. Ортда қолган кун дастури Жаҳонгир Худойбердиев учун омадли келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси хабар бермоқда.

Мусобақада 54 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи 4 та жангни муваффақиятли ўтказиб, финалга йўл олган. Бироқ олтин медаль учун кечган баҳсда мезбонларнинг етакчи спортчиси Амир Муҳаммадга имкониятни бой бериб қўйган.

Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси ушбу халқаро мусобақада 1 та олтин ва 3 та кумуш медалларни қўлга киритиб турибди.

Бундан аввалги баҳсларда Светлана Осипова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова кумуш медалга сазовор бўлган.

    Бошқа янгиликлар