Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Қашқадарё вилоятининг кўплаб туманларида ноодатий тропик мамлакатларда учрайдиган булут ҳодисаларига гувоҳ бўлишмоқда.


Ўзгидромет етакчи мутахасиси Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, март ойининг биринчи ўн кунлиги учун хос бўлмаган бу булутлар оқимидан айни дамда республиканинг Қашқадарё, Самарқанд, Навоий вилояти жануби ва Сурхондарё вилояти шимолида кучли жала ёғинлар ёғиб ўтмоқда. Булутлар чақмоқ-момақалдироқли хусусиятга эга. Улар шимолга қараб ҳаракатланмоқда.
Қайд этилишича, бу булут қуйи чегараси ер сиртига жуда яқин жойлашган ва яшин тушиш хусусиятига эга.
Баланд бино ва баланд дарахттлар мавжуд бўлмаган, асосан дала майдонлари ва очиқ яйловларда очиқ майдонда аҳоли ҳаракатланмаслиги тавсия этилади.






