Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 10 март об-ҳавосини прогноз қилди.
Унга кўра, бугун республиканинг асосий ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро ва Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-21° илиқгача исийди.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.