АсосийDunyo

"Украина осмонининг ёпилиши яна бир урушга сабаб бўлиши мумкин" — Столтенберг

'"Украина осмонининг ёпилиши яна бир урушга сабаб бўлиши мумкин" — Столтенберг'ning rasmi

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Украина узра учиш тақиқланган ҳудуд яратилиши Европада Шимолий Атлантика алянси ва Россия ўртасида кенг кўламли уруш бошланиши хавфини туғдиради. Zamon.uz' нашри бу ҳақда ёзмоқда.

"Биз Россиянинг мавжуд ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари шароитида учиш тақиқланган ҳудудни таъминлай олмаймиз. Бундай ҳаракатлар Россия Федерацияси билан кенг кўламли уруш бошланишини англатади. Бу НАТО Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри тўқнашувларни келтириб чиқраии мумкин. Бу нафақат Украинадаги урушнинг сезиларли даражада кучайишига олиб келади, балки НАТО аъзолари иштирокида Европада кенг кўламли уруш хавфини яратади", — деди ташкилот бош котиби.

Столтенбергнинг қайд этишича, бу қарор алянс учун оғриқли, аммо НАТО бу можарога барҳам бериш учун ҳамма нарсани қилиши керак.

    Бошқа янгиликлар