1

Алиментдан қарзи борларга машина ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкин

ЖАМИЯТ 10.03.2022, 14:56
Алиментдан қарзи борларга машина ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкин

"Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага уч ой муддатда алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Бу ҳақда Журналист уюшмаси раҳбари Олимжон Ўсаров хабар берди.

Таъкидланишича,  қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

а) алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар:

  қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;

  қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;

б) алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгилаш.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1