1

11-15 март кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди (рўйхат)

ЖАМИЯТ 10.03.2022, 15:15
11-15 март кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди (рўйхат)

Жорий йилнинг 11-15 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" шошилинч хабар эълон қилди. Унга кўра:  

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;  

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;  

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманларида;  

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент туманларида;  

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;  

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;  

Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиш хавфи эълон қилинди. 

"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришарини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1