Президент таълим муассасалари агентлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таълим тадқиқотчиси Андреас Шляйхернинг "Жаҳон миқёсидаги таълим. XXI аср мактаб тизимини қандай барпо этмоқ керак?» номли машҳур китоби 5000 нусхада чоп этилди.
Асарда таълим тизимида долзарб саналган қуйидаги жиҳатлар кенг муҳокама қилинган:
Юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эга мактаб тизимлари нимаси билан фарқ қилади?
Нима сабабдан таълим имкониятлари тенглигига эришиш бу қадар қийин?
Самарадор тизим раҳбарини тарбиялаш
Ислоҳотни муваффақиятли амалга ошириш учун нималар зарур?
Таълим сиёсати ва тенг таълим имкониятлари
Бешта етакчи таълим тизимларининг муваффақият омиллари
Пилот лойиҳаларни жорий қилиш ва узлуксиз баҳолаш
Тизим потенциалини ошириш.
Китоб юртимиздаги таълим ташкилотларига бепул тарқатилади.






