Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Қозон – Тошкент ва Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Жадвал билан танишинг:
Тошкент – Қозон – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 2022-йилнинг 13, 16, 20 ва 23-март кунлари, Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналиши бўйича эса 15 ва 22-март кунлари амалга оширилади.






